Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди

Запорожьеда ичида тинч аҳоли бўлган автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етди. Шунингдек, 88 киши жароҳат олган, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «Цензор.нет»

«Запорожьедаги колоннага уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига, жароҳат олганлар 88 кишига етди. Қурбонлар орасида икки нафар бола ҳам бор: 11 ёшли қиз ва 14 ёшли йигит», — деб ёзади «Россия билан биргамиз» ҳаракати раиси Владимир Рогов.

Маълумотларга кўра, шунингдек, уч ёшли қизча ҳам яраланган.

Аввалроқ Россия ҳарбийлари 30 сентябрь тонгида Запорожье шаҳрида чиқаётган гуманитар колоннага ракета зарбаларини амалга оширгани тўғрисида хабар берилганди. Россия томонидан Запорожье вилоятининг эгаллаб олинган қисми маъмурияти вакили Владимир Рогов ҳам ичида тинч аҳоли бўлган машиналар колоннаси ўққа тутилганини айтган. У ҳужумда Украина қўшинларини айблаганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари давлат суверенитети ва мустақиллигини тан олди, тегишли қарорларни мамлакат президенти Владимир Путин имзолади. Ўз навбатида Зеленский «Путин президент экан, Украина Россия билан музокара олиб бормаслигини» айтган.

Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар12:33 | 3.12.22
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди