АҚШда «Иэн» тўфони оқибатида қарийб 80 киши ҳалок бўлди

Америка Қўшма Штатларида «Иэн» тўфонидан сўнг камида 77 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда «SkyNews» хабар берди.

Фото: SkyNews

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 73 нафари Флорида штатида бўлган. Аксарият одамлар чўкиб ўлгани, айримлар эса бўрон таъсирида ҳалок бўлгани айтилмоқда. Кекса эр-хотинлар электр таъминотидаги узилиш туфайли кислород аппаратлари ишламай қолганидан кейин ҳаётдан кўз юмган. Шимолий Каролинада об-ҳаво билан боғлиқ ҳолатда яна тўрт киши, шу жумладан бўрон пайтида йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлган.

Фото: SkyNews

Америка Қизил хоч ташкилотига кўра, 1300 дан ортиқ қутқарувчилар бешта штат бўйлаб ёрдам ишларини олиб бормоқда.

Шунингдек, офат зарарини ўрганиш мақсадида президент Жо Байден ва биринчи хоним 3 октябрь куни Пуэрто-Рикога, 5 октябрь куни Флоридага ташриф буюриши маълум қилинган.

Табиий офат оқибатида Флорида штадида 1,1 миллиондан ортиқ одам интернет ва WiFi’сиз қолмоқда.

Губернатор Рон ДеСантиснинг сўзларига кўра, SpaceX бош ижрочи директори Илон Маск компаниянинг сунъий йўлдош интернет хизматини Starlink орқали ёрдам олишга ёки яқинлари билан учрашиш истагида бўлган барча одамларга тақдим этишга рози бўлган.

Шу билан бирга, машҳурлар ҳам табиий офатдан ёрдам бериш фондига хайрия қилишни бошлаган.

Америкалик футбол юлдузи, ҳозирда Флоридада жойлашган Tampa Bay Buccaneers жамоасида ўйнаётган Том Бреди Twitter’да Флорида офатлар фондига ўз ҳиссасини қўшишини айтган ва бошқа НФЛ ўйинчиларини ҳам шундай қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида АҚШнинг Луизиана штатига тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири бўлган «Айда» тўфони ёпирилирган ва оқибатда миллиондан ортиқ одам электрсиз қолганди. Сентябрь ойида эса Хитойнинг шарқий соҳилларига кучли «Чанту» тўфони ёпирилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото