АҚШга 40 млрд доллардан ортиқ зарар келтирган «Иэн» тўфони — суратларда

АҚШ «Иэн» тўфони 40 млрд доллардан зиёд зарар кўриши мумкин. Бу ҳақда «BBCNews» хабар берди.

Жанубий ва Шимолий Каролина штатларини босиб, Жоржияга таҳдид солишидан олдин шу ҳафта Флоридада вайронагарчиликларга сабаб бўлган «Иэн» тўфонида 77 киши ҳалок бўлди.

Фото: SkyNews

Довул заифлашган ва ҳозирда тропик циклон сифатида таснифланаётган бўлсада, бу Жанубий Каролина аҳолиси учун тасалли бермайди.

Фото: Getty Images

30 сентябрь куни ёмғирлар оқибатида бир ярим миллионга яқин уй аҳолиси электр таъминотисиз қолган. Кучли шамоллар ва тошқинлар тарихий Чарлестон шаҳрининг бир қисмини сув остида қолдирган.

Фото: Reuters

АҚШ Миллий тўфон маркази (НҲC) маълумотларига кўра, «Иэн» ҳозир Флоренция, Жанубий Каролина шаҳридан 70 км шимоли-шарқда жойлашган ва у заифлашишда давом этсада, ундаги шамол тезлиги ҳали ҳам 90 км/соатга етади.

«Қаттиқ бўронли об-ҳаво, сув тошқини ва кучли шамол хавфи сақланиб қолмоқда», дейилади НҲC баёнотида.

Фото: Getty Images

Флоридада ҳозирда вайронагарчилик кўламини (миқдори 40 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда) ва ҳалок бўлганлар сони ҳисобланмоқда.

Фото: Reuters

Ҳозирча бўрон қурбонларининг 77 нафари маълум, аммо аниқ рақам ҳали ҳисоблаб чиқилмаган, чунки «Иэн» ҳали давом этмоқда ва 10 мингга яқин одам қаердалиги маълум эмас. Улар ё бедарак йўқолган ёки алоқа ва электр энергияси мавжуд бўлмаган жойларда ёмон об-ҳаводан бошпана топгани тахмин қилинмоқда.

Фото: Reuters

«Эски уйлар ишончсиз эди, улар денгизга ювилиб кетган, агар кимдир у ердан бошпана олишга қарор қилса, уларнинг омон қолиш эҳтимоли паст бўларди», — деган Флорида губернатори Рон ДеСантис.

Фото: Reuters

Президент Жо Байден Федерал фавқулодда вазиятлар агентлиги штаб-квартирасида бўлиб ўтган брифингда «Иэн» Флорида тарихидаги энг ҳалокатли тўфон бўлиши мумкинлигини айтди.

Фото: Reuters

Флоридада Форт-Маерс шаҳри «Иэн»дан энг кўп жабр кўрди, бунда довул қирғоққа чиқди, кўчалар дарёга айланди, денгиз суви уйларни босиб кетди.

Фото: Reuters
Фото: Getty Images
Фото: Reuters

Қутқарувчи вертолётлар уйларнинг томидан одамларни олиб чиқишда давом этмоқда – аллақачон 700 та қутқарув парвози амалга оширилган.

Фото: AFP VIA Getty Images

Флоридада 2,3 миллионга яқин уй электр энергиясиз қолди, ҳозир хизматлар электр таъминотини тиклашга ҳаракат қилмоқда, сув босган штатни тиклаш учун федерал буджетдан пул юборилган.

Фото: Reuters
Фото: EPA

30 сентябрь куни Кубада оммавий норозилик намойишлари бошланди. Гавана ва бошқа шаҳарлар аҳолиси ҳукуматдан чора кўришни ва электр таъминотини тиклашни талаб қилиб, кўчаларга чиқиб, қозон-товоқ уришни бошлади.

Фото: Reuters

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида АҚШнинг Луизиана штатига тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири бўлган «Айда» тўфони ёпирилирган ва оқибатда миллиондан ортиқ одам электрсиз қолганди. Сентябрь ойида эса Хитойнинг шарқий соҳилларига кучли «Чанту» тўфони ёпирилганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди