Бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккан собиқ ИИБ ҳодими халқдан кечирим сўради

Ижтимоий тармоқларда бутун ўзбекистонликларнинг онасидан сўккан Тошкент вилояти Оққўрғон тумани собиқ ИИБ ходими Ўзбекситон халқидан узр сўради. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

«Мен шу йили Оққўрғон тумани Ички ишларга ишга кирдим, ишлай олмадим. Мени 2-3 марта огоҳлантиришди. Шундан сўнг бир аёл билан жандаллашиб қолдим. Кейин мени ишдан бўшатишди. Орадан 10 кун ўтиб, аёл менга қўнғироқ қилди. Ўша пайтда мен маст ҳолатда эдим. Жаҳлим чиқиб ҳар хил сўзлар билан ҳақоратладим. Нималар деганимни ўзим ҳам билмайман. Бутун Оққўрғон аҳолисидан, Ўзбекистон аҳолисидан бир умр кечирим сўрайман. Бу ишларимдан пушаймонман. Ота онамдан ҳам кечирим сўрайман», — дейди йигит ўзининг мурожаатида.

Шунингдек, Тошкент вилояти прокуратурасига кўра, йигитга чора кўрилган. Унга нисбатан 2 октябрь куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи сифатида Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тошкент вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари назоратга олингани маълум қилинган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Бувайда туманида «Спарк» ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, уни ҳақоратлаган йўл-патруль хизмати ходими ишдан олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда ҳайдовчи билан тортишган йўл-патруль хизмати ходими огоҳлантирилган.

 

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото