Индонезияда футбол чемпионатидаги тартибсизлик оқибатида 130 нафарга яқин одам ҳалок бўлди — видео

Индонезияда футбол чемпионатидаги тартибсизлик оқибатида 127 нафар одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters полицияга таяниб.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, барчаси маҳаллий жамоа Аремнинг ўз уйида 2-3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг бошланган. Жамоа мухлислари стадионга тушиб тартибсизликлар келтириб чиқарган.

Хавфсизлик ходимлари ҳам трибунадаги мухлисларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Трибуналарда ваҳима ва тиқилинч юзага келиши оқибатида камида 127 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги айтилган.

Полиция бош инспектори Нико Афинтанинг берган маълумотларига кўра, 34 киши аренада, қолганлари касалхонада вафот этган, юздан ортиқ одам турли даражада тан жароҳати олган.

Аввалроқ «Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўйини якунида пенальти белгилаган ҳакамга мухлислар чиқинди улоқтиргани хабар қилинганди. Шунингдек, ўйин якунида мухлислар ҳисобдан норози бўлиб, намойиш уюштиргани юзасидан муносабат билдирилган.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди