«Она сифатида қайта-қайта узр сўрайман». Ўзбекистонликларни сўккан йигитнинг онаси халқдан узр сўради — видео

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасилан сўккани ёзилган аудио тарқалди. Тошкенти вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати йигитнинг онасининг халққа мурожаатини эълон қилди.

«Ассалому алайкум, азиз юртдошлар. Сулаймонов Аббоснинг онасиман. Ўғлимнинг қилган ишларидан пушаймонман. Оиламиз номидан кечирим сўрайман. Ўғлим нотўғри иш қилди. Энг ёмони — манашу онадан сўккани. Бунинг учун узр сўрайман. Бутун Ўзбекистонимиз, Оққўрғон халқидан, қуда-анда, қўни-қўшни ҳаммасидан узр сўрайман. Илтимос кечиринглар. Она сифатида ҳаммангиздан қайта-қайта узр сўрайман», — дейди Нигора Сулаймонова.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг топшириғи билан Оққўрғонга бориб, ҳудуд раҳбарлари иштирокида вазият ўрганилган. Ахлоққа зид сўзлар айтиб, жамоатчилик норозилигига учраган фуқаро айни пайтда қамоққа олинган, тергов бошланган. 

«Халқнинг онасини сўккан йигитнинг онаси эл-юртга мурожаат билан чиқиш истагини билдирди ва уни ёзиб олдик. Яқин соатларда шу видео эълон қилинади. Бу ҳолатда оила қаттиқ тушкунликка тушган, отасининг соғлиғи оғирлашиб, уй шароитида даволанмоқда. Ота-она кўчага чиқишга халқдан уялиб уйида ўтирибди», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, ҳокимлик ижтимоий тармоқларда тарқалган «Оққўрғонда одамлар йиғилиб, сўкинган йигитни топиб беришни талаб қилаяпти», деган чиқишлар ҳақида ҳам муносабат билдирди.

«Бугун тушгача жами 35-40 нафар атрофида одам туман ички ишлар бўлимига келиб, онани ҳақорат қилган фуқарога қаттиқ жазо беришни сўрашган. Бу вазиятда, одамлар ички ишлар идораларига боргани – шу тизимга нисбатан ишонч ва ҳурмат. Ҳархолда одамлар бировнинг уйига бостириб боришмаган, тўпланиб жанжал чиқаришмаган. Бошқача талқин қилиш ноўрин, деб ўйлайман», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасилан сўккани ёзилган аудио тарқалди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди