Ўзбекистонда дорини рўйхатга олишда клиник тадқиқот ўтказиш тартиби жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • рўйхатдан ўтказиш натижалари тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказишда клиник тадқиқотлар ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда, алоҳида дори воситалари учун клиник тадқиқотларни ўтказишни бекор қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Қуйидагилар бекор қилинади:

  • рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш. Бунда, дори воситаларининг рецепт бўйича ва рецептсиз берилиши уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади;
  • дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган дори воситаларининг рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олишда стандарт намуналарини талаб этиш;
  • дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жойига чиққан ҳолда ишлаб чиқариш шароитларини «зарур ишлаб чиқариш амалиёти — ГМП» талабларига мувофиқлигини ўрганиш орқали амалга оширилади (рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилган дори воситалари бундан мустасно);
  • референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш фақат шифохона орқали амалга оширилади.

Бунда, алоҳида ҳолатларда шифохонага дори воситалари ва тиббий буюмларни беморлар томонидан олиб келишга рухсат бериш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Беморларни шифохонада дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш дастлаб республика даражасидаги шифохоналарда 2023 йил давомида тажриба-синов сифатида амалга оширилади ҳамда унинг ижобий натижалари асосида ушбу тартиб вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги шифохоналарда босқичма-босқич жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил якунига қадар:

  • 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификациялаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва киритишга рухсат бериладиган Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлайди. Бунда, мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг Ўзбекистонда аналоглари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Аввалроқ Ўзбекистонда миокард инфаркти ва инсультдан ўлим кўрсаткичи камайтирилиши, Президент Қорақалпоғистон аҳолиси саломатлигига оид қарор имзолагани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади