Шавкат Мирзиёев Иэн тўфонида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Жо Байденга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли Иэн тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Жозеф Байденга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

«Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейди Шерзод Асадов.

Маълумот учун, Жанубий ва Шимолий Каролина штатларини босиб, Жоржияга таҳдид солишидан олдин шу ҳафта Флоридада вайронагарчиликларга сабаб бўлган «Иэн» тўфонида 77 киши ҳалок бўлди. 30 сентябрь куни ёмғирлар оқибатида бир ярим миллионга яқин уй аҳолиси электр таъминотисиз қолган. Кучли шамоллар ва тошқинлар тарихий Чарлестон шаҳрининг бир қисмини сув остида қолдирган.

Ҳозирча бўрон қурбонларининг 77 нафари маълум, аммо аниқ рақам ҳали ҳисоблаб чиқилмаган, чунки «Иэн» ҳали давом этмоқда ва 10 мингга яқин одам қаердалиги маълум эмас. Улар ё бедарак йўқолган ёки алоқа ва электр энергияси мавжуд бўлмаган жойларда ёмон об-ҳаводан бошпана топгани тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Маланг шаҳридаги «Канжурахан» футбол стадионида юз берган тартибсизликлар оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан Индонезия Президенти Жоко Видодога таъзия йўллаган эди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди