Шавкат Мирзиёев стадионда 127 киши вафот этгани муносабати билан Индонезия президентига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Маланг шаҳридаги «Канжурахан» футбол стадионида юз берган тартибсизликлар оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан Индонезия Президенти Жоко Видодога таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълумотларга кўра, барчаси маҳаллий жамоа Аремнинг ўз уйида 2-3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг бошланган. Жамоа мухлислари стадионга тушиб тартибсизликлар келтириб чиқарган. Хавфсизлик ходимлари ҳам трибунадаги мухлисларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Трибуналарда ваҳима ва тиқилинч юзага келиши оқибатида камида 127 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги айтилган.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев стадионда 127 киши вафот этгани муносабати билан Индонезия президентига таъзия йўллади.

«Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилади», — дейди Шерзод Асадов.

Аввалроқ стадиондаги ушбу тартибсизликларнинг видеоси эълон қилинган эди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди