Сурхондарёда Қизил китобга киритилган 4 бош Бухоро буғуси ҳайвонот боғига топширилди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаронинг уйига кириб қолган 4 бош Қизил китобга киритилган Бухоро буғуси Термиз ҳайвонот боғига топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари Термиз туманида ўтказган тезкор тадбир чоғида тумандаги уйлардан бирига адашиб кириб қолган 4 бош Бухоро буғуси борлиги аниқланган.

Бухоро буғуси ёки хонгул – жуфт туёқлилар туркумининг буғулар оиласига мансуб бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг кенжа тури ҳисобланади. Ўзбекистон Қизил китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур мақоми билан киритилган.

Фото: ЎзАA

Ўсимликхўр бу жониворлар 27 турдан ортиқ ўсимлик билан озиқланади. Улар дарахт ва бута ўсимликлари зич ўсган дарё бўйидаги қалин тўқайзорларда яшайди.

Шунингдек, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассисларининг айтишича, айни пайтда Бухоро хонгуллари Амударёнинг юқори қисми (Сурхондарё вилоятида 45-50 бош) ва ўрта қисмидаги тўқайзорларда («Қизилқум» давлат қўриқхонасида 224-232 бош), «Зарафшон» миллий табиат боғи 40 – 45 бош ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 1 минг 645 бош, шунингдек, Зарафшон дарёсининг юқори қисмида сақланиб қолган.

Давлат инспекторлари йилдан-йилга камайиб бораётган ноёб Бухоро хонгулларини қонуний тўхтамга келингунча вақтинча сақлаш учун Термиз ҳайвонот боғига жойлаштирилган.

Аввалроқ «Қизил китоб»га киритилган қушлар савдосига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани, Сирдарёда «Қизил китоб»га киритилган лочинларни 280 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган