Тошкентда ҳокимлик собиқ мансабдорига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида авто салондан «Malibu» олиб беришини айтиб 30 минг доллар олганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокурорининг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов Telegram каналида хабар берди.

Қайд этилишича, туман ҳокимлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғи икки нафар жиноий шериги билан бир фуқарога автосалондан янги «Malibu» русумли автомашинани олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 30 минг долларни қўлга киритишган ва ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 1 нафари эса терговдан яширинганлиги сабабли, қидирув эълон қилингани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Бешариқ туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган аёл ушланганди. Шунингдек, Самарқандда фуқаронинг ўқишини хориждан кўчириб бериш учун 3,5 минг доллар олган йигит ушлангани маълум қилинган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади