Тошкентда Қизил китобга киритилган жониворлар бозорда сотилаётгани аниқланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги бозорида Қизил китобга киритилган жониворлар сотилаётгани ҳақида тарқалган хабарларга Давлат экология қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, тумандаги Янгиобод ихтисослашган Экология қўмитаси инспекторлари ҳамда Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Ўрганиш жараёнида ушбу бозорда ишчи гуруҳ томонидан йўқолиб бораётган ноёб қушлар ва ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, қонунга зид равишда савдо билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, ҳолатнинг натижалари бўйича қўшимча хабар берилиши айтилган.

Аввалроқ Сурхондарёда Қизил китобга киритилган 4 бош Бухоро буғуси ҳайвонот боғига топширилгани айтилганди. Шунингдек, Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани, Сирдарёда «Қизил китоб»га киритилган лочинларни 280 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео