Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Россия ва Украинага боради

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси келаси ҳафта Россия ва Украинага ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар берди.

Қайд этилишича, Гросси Россия ва Украина ўртасида атом электр станцияси (АЭС) атрофида имкон қадар тезроқ жисмоний ва техник хавфсизлик зонасини келишиш ва яратишга қаратилган маслаҳатлашувлар ва бошқа саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Шунингдек, МАГАТЭ бир кун аввал, 1 октабрь куни Запорожье АЭСи портлагани ҳақида хабар берган. Бу паст кучланишли электр кабелининг шикастланишига олиб келди, аммо хавфсизлик тизимларининг ишлашига таъсир қилмагани маълум қилинган.

Гросси шу ҳафта станция яқинида содир бўлган кўплаб мина портлашларидан хавотир билдирган.

Ўтган ҳафта агентлик Россия ва Украина билан станция атрофида хавфсизлик зонасини яратиш бўйича маслаҳатлашувларни бошлаган. Запорожье АЭС ҳолатини сентябрь ойи бошида миссия ташрифидан кейин у ерда қолган МАГАТЭ миссиясининг икки ходими кузатиб бораётгани айтилган.

Аввалроқ Зеленский Россияни Жанубий Украина АЭСни ўққа тутишда айблагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, БМТ гуруҳи Запорожье атом электр станциясини ҳимоя қилиш учун Украинага жўнаб кетгани, Пентагон Украина Қуролли кучлари самарадорлигини баҳолагани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқотда Запрожье АЭСининг хавфсизлигига оид масалани муҳокама қилган эди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди