Андижон шаҳар собиқ ҳокими мактаб ҳудудидаги ерни тадбиркорга сотиб юборгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда «Андижон шаҳрининг 50-мактаби стадиони сотиб юборилгани ва ўрнига кўп қаватли уй қурилаётгани» ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан баёнот берди.

Аниқланишича, Халқ таълим вазирлиги томонидан 50-сонли умумтаълим мактаби ҳудудидаги 7200 квадрат метр ер майдонини Андижон шаҳар ҳокимлиги заҳирасига ўтказишга қарши эмаслиги билдирилган.

Шунга кўра, Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг 2020 йил 2 июндаги 254-Қ сонли қарорига асосан SXF Andijon city stroy МЧЖга 2022 йилнинг IV чорагига қадар 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан комплекс бино-иншоотлар қуриш учун ажратиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани, у эски лавозимида 48 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бош прокуратура томонидан олиб борилган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олингани ва етказилган зарарнинг 23 фоизи қоплангани айтилганди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди