12:21 | 03.10.22 279

Эмомали Раҳмон тирикми? Душанбе миш-мишларга ҳеч қандай изоҳ бермаяпти

Манбаларга кўра, Тожикистон пойтахтида куч тузулмалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари кўпайган

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон вафот этгани айтилган хабарлар бир неча кундан буён рад этилмади ҳам, тасдиқланмади ҳам, деб ёзади россиялик таҳлилчи Андрей Серенко.

Фото: KNews

«Манба ҳозирда Тожикистон пойтахтида куч тузулмалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари кўпайганига эътибор қаратмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, ҳарбийлар казарма ҳолатига ёки кучайтирилган хизмат режимига ўтказилган. Буларнинг барчаси мамлакат президентининг ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида содир бўлмоқда. Ушбу гап-сўзларни тасдиқлай ҳам, рад эта ҳам олмайман.

Бир неча кундан бери вазиятга ойдинлик киритилишини сабр билан кутдим, аммо турли манбалардан бу бўйича 20 дан ортиқ хабарлар келгач, ушбу постни ёзишга қарор қилдим… Расмий Душанбе томонидан раддия ёки тасдиқланишни кутиб қоламиз», — деб ёзади Серенко.

Таҳлилчининг ёзишича, Москва ҳукумати самолётининг Душанбега, у ердан Санкт-Петербургга парвози турли тахминларни юзага келтирмоқда. Афтидан, Тожикистон пойтахтида ростдан ҳам нимадир содир бўлмоқда. «Мамлакат раҳбарининг ўлими бўлмасада, оғир касаллик ёки шунга ўхшаш нарса», — дея таъкидлайди Серенко.

Эслатиб ўтамиз, Эмомали Раҳмон 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилган ШҲТ саммитида иштирок этганди. Ўшанда у барча тадбирларда кўриниш берган ҳатто Садир Жапаров билан алоҳида учрашув ҳам ўтказган эди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 173
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 86
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 687
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 228
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 435
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 458