Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида трактор 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р38 Жиззах—Учтепа—Навбаҳор автомобиль йўлининг 12-километрида, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, «Сувонобод» маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи томонидан «Беларусь-80Х» русумли механик транспорт воситаси ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, белгиланган меъёрдан ортиқча тиркамалар билан ҳаракатлангани маълум бўлган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

«Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди», дейилади хабарда.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

Аввалроқ Қамаши тумани ҳокимининг хизмат машинаси жарима майдонига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Қашқадарёда машина ойнасидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган маст аёл жаримага тортилгани хабар қилинганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди