Кобулдаги таълим муассасасида содир этилган портлаш қурбонлари 43 кишига етди

Кобулда таълим муассасасида содир бўлган портлаш қурбонлари сони 43 кишига, жароҳат олганлар эса 83 кишига етди. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

Фото: «Smotrim.ru»

Портлаш Даште Барчи туманидаги ҳазоралар яшайдиган ҳудуддаги «Кож» мактабида содир бўлганди. БМТ миссияси хабарида таъкидланишича, қурбонлар сони ҳали яна ортиши мумкин.

Кобулдаги таълим муассасасида 30 сентябрь куни содир бўлган портлаш оқибатида 32 нафар одам ҳалок бўлгани, жароҳат олганлар эса 40 кишига етгани тўғрисида хабар берилганди. «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги манбаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони 100 га яқин — уларнинг аксариятини қизлар ташкил этади. «Толибон» бу ҳодисада 19 киши ҳалок бўлгани ва 27 киши яраланганини эълон қилган. Шунингдек, ҳукумат ушбу уюштирилган ҳужумни катта террор деб баҳолаб, уни кескин қоралаган.

Ўз навбатида Ўзбекистон ТИВ ҳам Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот бериб, «мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирамиз», деганди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда