Наманганда Cobalt ва трактор ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Наманган вилояти Поп туманида Cobalt ва трактор ўртасидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йил 1 октябрь куни соат 20:00 ларда А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 293-километрида Cobalt автомобили ҳайдовчиси Тошкент—водий йўналишида кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган «МТЗ-80» русумли тракторга бориб урилган. Оқибатда Cobalt’да бўлган икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича Поп туман Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

«Айни вақтда Наманган вилояти миқёсида ЙҲХБ масъуллари томонидан трактор ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича қатъий назорат қилинмоқда», дейилади бошқарма хабарида.

Аввалроқ Навоийда трактор тиркамасига урилган Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Фарғонада Damas ва трактор иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Қашқадарёда Nexia ва трактор тўқнашганди. Тошкент вилоятида Tracker трактор билан тўқнашиб кетганида, воқеага тракторда тўқнаш чироқлари йўқлиги сабаб бўлганди. Тошкентда трактор тиркамаси Cobalt устига ағдарилганди. Шунингдек, Сурхондарёда Nexia трактор тагига кириб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди