Ўзбекистон ўз ихтиросини Европа Иттифоқида патентлади
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти ходимлари барча турдаги пўлат, титан ва уларнинг қотишмаларини пайвандлаш учун мўлжалланган фаоллаштирувчи флюсларнинг 12 та маркасини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Маълумотларга кўра, флюсларни ишлаб чиқариш технологияси ва таркиби Европа Иттифоқида патентланган. Флюслар, шунингдек, қалинлиги 4 миллиметр ёки ундан кўп бўлган никель асосидаги қотишмаларни ишлаб чиқаришга имкон беради.
Шунингдек, улар саноат ва савдо объектларини қуришда қўлланилиши мумкин. Ихтиро 1 метрлик металлни пайвандлаш нархини 14 доллардан 20 долларгача камайтириши, шу билан бирга, пайвандлаш вақтини эса кескин қисқартириши кутилмоқда — 70 фоизгача.
Аввалроқ ўзбекистонлик олимлар помидорнинг янги турини кашф қилгани ҳақида хабар берилганди.