Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди

Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган 32 минг 783 нафар аёлга ҳимоя ордери берилган. Бу ҳақда АОКАда оилавий жиноятлар ва зўравонликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда безорилик ва зўравонлик ҳолатларининг 27 мингтаси — оилада, 3 мингдан ортиғи — кўчада, 1 мингдан ортиғи — жамоат жойларида, 81 таси — таълим муассасасида, 429 таси ишҳонада содир бўлган.

Шунингдек, хотин-қизлар зўравонликнинг қуйидаги кўринишларига дуч келган:

  • жисмоний зўравонлик — 9155;
  • жинсий зўравонлик — 68;
  • талон-торожлик — 340;
  • руҳий зўравонлик — 18 мингдан ортиқ;
  • тазйиқ — 6 мингдан ортиқ.

Шу билан бирга, ҳимоя ордери натижасида 16 мингдан ортиқ оила яраштирилиб, 14 мингдан ортиқ низо ҳал этилган. 2862 та ҳолатда жавобгарлик белгиланиб, аёлларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди