Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишга тақиқ қўйилиши мумкин. Бу бўйича қонун лойиҳаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Унга кўра, ҳозирги кунда жамият ривожланишининг замонавий хусусиятлари оилаларни мустаҳкамлаш, фарзандларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар, шу жумладан ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишнинг олдини олишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Шунингдек, ушбу қонун оилавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, оилавий муносабатлар иштирокчиларининг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш, ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишнинг олдини олиш, никоҳ шартномаси ва фарзандликка олиш институтларини такомиллаштириш, боладан алоҳида яшаётган ота(она)ларнинг ота-оналик ҳуқуқини самарали амалга оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг июль-декабрь ойлари ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қариндошлар ўртасидаги никоҳ бўйича 1210 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг аксарияти Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда июль ойида қанча никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, 6 ойда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди