Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари»га киритилганларга кўрсатиладиган ёрдам турлари очиқланди

Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари»га киритилганларга кўрсатиладиган ёрдам турлари маълум қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» порталида хабар берилди.

Маълум қилинишича, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

  • моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (базавий ҳисоблаши миқдорининг 4 бараваригача – 1,2 миллион сўмгача) берилади;
  • ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача базавий ҳисоблаши миқдорининг 4, бир ойдан икки ойгача базавий ҳисоблаши миқдорининг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;
  • тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаши миқдорининг 25 бараваригача (7,5 миллион сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади;
  • Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади;
  • ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун базавий ҳисоблаши миқдорининг 50 бараваригача (15 миллион сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.

Аввалроқ «Ёшлар дафтари»га киритилганларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президент фармони қабул қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда бюджетга тушадиган пулларнинг бир қисми «Ёшлар дафтари» жамғармасига йўналтирилиши хабар қилинган.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади