«Қизилқум» қўриқхонасида йўқ бўлиб кетаётган Ўрта Осиё қундузи тасвирга олинди — видео

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Қизилқум» давлат қўриқхонасида йўқ бўлиб кетаётган турга кирувчи Ўрта Осиё қундузи тасвирга олинди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Давлат экология қўмитаси

Қайд этилишича, Ўрта Осиё қундузи йўқ бўлиб кетаётган, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи «Қизил рўйхати»га ва Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган сутэмизувчи ҳайвон тури ҳисобланади.

Ушбу қундуз «Қизилқум» давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан қўриқхона ҳудудида бир неча бор учратилган бўлса ҳам тасвирга олишнинг имкони бўлмаган. Қўмита томонидан тақдим этилган фотоқопқонлар орқали қундуз тасвирга олинган ҳамда қўриқхонанинг ҳайвонот дунёси яна бир турга бойигани аниқ маълумот сифатида киритилган.

Маълумот учун, Ўрта Осиё қундузи ўтган асрнинг ўрталаригача Сирдарё, Зарафшон, Амударё ва унинг қуйилишида кенг тарқалган. Сўнгги ярим асрда ареали кескин қисқарган, ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган. Ғарбий Тян-Шанда борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Аввалроқ Сурхондарёда «Қизил китоб»га киритилган 4 бош Бухоро буғуси ҳайвонот боғига топширилгани айтилганди. Шунингдек, Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани, Сирдарёда «Қизил китоб»га киритилган лочинларни 280 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди