Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида 29—30 сентябрь кунлари Сулаймон Боқирғоний (Ҳаким ота) таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълум қилинишича, мазкур халқаро конференцияда маҳаллий ва хорижий мутахассислар, хусусан, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва бошқа давлатлардан олим ва мутахассислар иштирок этган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Конференцияни очиб берган бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Қорақалпоғистон халқлари ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларни алоҳида таъкидлади.

«Бу ерга узоқ ва яқин хориждан, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан ҳам кўпроқ сайёҳлар кела бошлади. Яна бир жозибали омил — Қорақалпоғистон халқлари ҳаёти яхшиланди, нафақат марказий шаҳар ва қишлоқлар, балки олис Мўйноқ, Устюрт каби ҳудудларнинг ҳам қиёфаси ўзгарди — бундан беш йил аввал бу ерларга келган одамлар бугун кескин ўзгаришлар туфайли танимайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, маданият Мўйноқдан бошланишини ўз кўзингиз билан кўряпсиз», — деди вазир.

Азиз Абдуҳакимов Сулаймон Боқирғоний шахсига алоҳида тўхталди. Қолаверса, Боқирғоний каби шахсларнинг ўрни жуда муҳим эканлигини таъкидлаб, конференцияни ташкил қилишда ёрдам берган ташкилотларга самимий миннатдорлик билдирди.

Конференция давомида 30 дан ортиқ маърузалар қилинди. Йиғилганлар Сулаймон Боқирғоний шахси ва ижоди ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлди.

Дарҳақиқат, Сулаймон Боқирғоний ижоди келажак авлод учун муҳим тарбиявий аҳамиятга эга.

Аслида, буюк келажагимиз, бутун дунёга таниқли аждодларимиз билан фахрлансак арзийди. Айнан шу зотларнинг қадамжоларини зиёрат қилиш учун дунёнинг турли нуқталаридан кўплаб туристлар ташриф буюришмоқда. Шу нуқтаи назардан бугунги каби фестиваллар нафақат маънавий меросимизни дунёга ёйиш, балки туристлар оқимини янада кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди