Россия Конституциявий суди Украина ҳудудлари аннексиясини қонуний деб тан олди

Россия Конституциявий суди Украина ҳудудларининг мамлакат таркибига қўшиб олинишини қонуний деб тан олди, деб хабар беради Meduza.

Қайд этишича, Россия Конституциявий судининг ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларини «Россия Федерацияси таркибига қабул қилиш» тўғрисидаги тўртта битими ҳам бир хил. Нашр ҳужжатларнинг оригинал мазмунини сақлаб қолган ҳолда унинг қисқартирилган вариантини эълон қилган:

«Совет ҳокимиятининг ўзбошимчалик билан қабул қилган қарорлари туфайли Украина ССР ҳудуди асосан рус аҳолиси бўлган ерлардан, фуқароларнинг ўз хоҳишисиз шакллантирилган. СССР тарқалгач, уларнинг аҳволи ёмонлаша бошлаган. Вазият 2014 йили Киевда конституцияга қарши қуролли тўнтаришдан кейин оғирлашган.

Оғир инқироз ва жамоавий Ғарб томонидан амалда ташқи назорат ўрнатилиши шароитида Украина ҳукумати ўзини рус халқига мансуб деб ҳисоблаган фуқароларнинг миллий, тил, диний ва маданий ўзига хосликларини сақлаб қолишларига тўсқинлик қилмоқда. Украинанинг давлат органлари тажовузкор миллатчилик ҳамда антирус неонацизм мафкураси ва амалиётини ўрнатган тузилмалар билан бирлашган.

2014 йилда Қрим ва Севастополь Россия таркибига қўшилганидан кейин Донбасс аҳолиси ДХР ва ЛХРнинг мустақиллиги бўйича қарор қабул қилди, шундан кейин Киев режимига қарши қуролли қаршилик кўрсатди. Вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга бўлган уриниш ДХР ва ЛХР ҳудудига қуролли босқинни тайёрлаган Киев режими томонидан барбод қилинди. 24 февраль куни Россия олдиндан махсус ҳарбий операцияни бошлашга мажбур бўлди, бу таҳдид муқаррарлигини ҳисобга олган ҳолда, аслида Россиянинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш бўйича ажралмас ҳуқуқини амалга ошириш ҳисобланади.

Операция давомида аҳолиси Украинадан ташқарида ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланишни хоҳлаган баъзи ҳудудлар озод этилди. Киев режими ўз ҳокимиятидан озод қилинган барча ҳудудларни мажбуран қайтариш ниятини тўхтатмади ва мустақиллик тарафдори бўлган фуқаролар репрессия ҳамда қатағон билан таҳдид қилинмоқда.

Кўп миллатли Россия халқининг асосий қадриятларидан бири эзгулик ва адолатга бўлган ишонч ҳисобланиб, ҳуқуқий ижтимоий давлат сифатида Россияда яшаш ҳуқуқининг оммавий равишда бузилиши ва одамларнинг камситилишини эътиборсиз қолдира олмайди».

Эслатиб ўтамиз, 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди