Россия президенти маслаҳатчиси Ўзбекистонга келади
Россия президенти маслаҳатчиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Валерий Фадеев Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Самарқанд давлат университети ва Россия давлат гуманитар университетида ўтказиладиган «Инсон ва замонавий дунё қадриятлари» халқаро конференциясига етакчи зиёлилар, сиёсат ва жамоат арбоблари таклиф этилади.
Конференция дастуридан россиялик ватандошларнинг маҳаллий ташкилотлари вакиллари иштирокида гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Техас штати савдо миссияси Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.