Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар сафарбарликка жалб этилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар сафарбарликка жалб этилиши айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Элчихонанинг қайд этишича, Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларининг Россияда ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда.

«Россия Ички ишлар вазирлигининг сохта буйруғига таяниб, тегишли шахслар Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар этилиши ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатмоқда. Агар улар шартнома тузишдан бош тортса, гўёки ишлашга рухсатномалари бекор қилиниши ва депортация қилиниши тўғрисида ёлғон маълумот бор», — дейилади хабарда.

Элчихона Россиядаги ўзбекистонликларни турли провокацияларга берилмасликка, фақат расмий маълумотларга ишонишга чақиради.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

Аввалроқ Москвадаги бир нечта полиция идорасида 21 сентябрь куни ўтказилган сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилгани айтилганди. Шунингдек, Россия фуқаролигини олган хорижликларнинг ҳарбий ёши 27 ёшдан 45 ёки 50 ёшгача оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди