Шерзод Шерматов IT-Park анжуманига 819 млн сўм сарфланганига муносабат билдирди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IT-Park Rewind—2022 анжуманига 819 миллион сўм сарфланганига муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда IT-Park Rewind—2022 йиллик анжуманига сарфланган пуллар ва бу маблағларга қанча болларни ўқитиш мумкин бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фото: Telegram / «Kompromatuzb»
Фото: Telegram / «Kompromatuzb»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг ёзишича, давлат бюджетидан бир сўм ҳам маблағ ёки субсидияланган кредит олмасдан 2017 йилгача расман деярли йўқ бўлган (асосан норасмий ишланган) IT соҳаси бу йил 100 миллион доллардан ортиқ расмий экспортга эришиши кутилмоқда.

IT соҳасида иш билан банд бўлганларнинг умумий сони (резидентларда ишлайдиганлар ва расман фрилансер бўлиб рўйхатдан ўтганлар) анъанавий алоқа соҳасидагиларникидан ошган. «Бу, албатта, IT-Park командасининг тўғри ишлагани сабаблидир. Шу вақтгача бу командага умуман ёрдам бермаган одамлар йўқ жойдан ҳозир уларни қоралашга ҳаракат қилаётгани эса ачинарли ҳол», — деб ёзади Шерматов.

24 июль куни ўтказилган IT-Park Rewind тадбирида БАА, Германия, Ҳиндистон, Россия, Беларус давлатларидан меҳмонлар келиб, Ўзбекистонни IT хабга айлантириш ва экспортни янада ошириш бўйича вазифаларни муҳокама қилган.

«Тадбирдан сўнг ҳозирги кунгача IT-Park резидентлари сони 174 тага ошган, шундан 5 6таси экспортер. Бу эса яна қўшимча 2000 дан ортиқ ишчи ўринлари дегани. Кичкина эмас, балки 400дан ортиқ меҳмонлар (соҳа ходимлари ва Astrum ўқувчилари билан ҳисобласа 1000 га яқин) қатнашган тадбир 819 миллион сўмга тушган экан, нечта болани бу пулга ўқитса бўлади дейишибди. INHA ёки Amiti’да 1 йил ўқиш 30 миллион атрофида бўлса, 4 йилда бир болага 120 миллион кетади, яъни бу пулга 7 та болани бакалаврга ўқитса бўлади. Униям қилиш керак, албатта (шунинг учун INHA’га президентимиз 100 та грант ажратиб бердилар), лекин бу тадбир ҳам муҳим.

Хуллас, ёки IT-Park фаолиятига энди катта-катта компаниялар ишониб, Ўзбекистонга аутсорсни кўпайтириб турган вақтда унга халақит қилмасдан келгуси катта марра экспортни 1 миллиард долларга олиб чиқиш устида биргаликда ишлашимиз керак ёки майда ғийбат гаплар билан уларни ҳам қўлини совутиб, Ўзбекистонни IT аутсорсинг хабига айлантириш фикридан воз кечишимиз керак», — дея таъкидлайди АКТ вазири.

Аввалроқ Ўзбекистонда бир йилда «Лицензиялаш»да қоғоз бланкалар учун 13 млрд сўм сарфлангани, Мўйноқда бўлиб ўтган Стихия фестивалини ташкиллаштиришга қанча маблағ сарфлангани тўғрисида хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди