Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси Бойсун туманида ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берди.

Маълум қилинишича, ўзини МЧЖ раҳбари деб таништирган А.Н. исмли шахс фуқаро Ж.Х.га 2022 йилнинг май ойида Бойсун тумани «Юқори Мачай», «Ўрта Мачай» ва «Қизилнавр» маҳаллалари ҳудудида бўлган ўрмон хўжалиги ерларининг бир қисмини беришни ваъда қилиб, ундан 3 миллион сўм олган.

Бундан ташқари, А.Н. ўзини кластер бошлиғи деб таништириб, фуқаро С.П.га 2022 йилнинг 22 июнь куни Бойсун тумани «Юқори Мачай», «Ўрта Мачай» ва «Қизилнавр» маҳаллалари ҳудудида бўлган ўрмон хўжалиги ерларининг бир қисмини беришни ваъда қилиб, С.П.дан 17 миллион сўм ва 100 АҚШ доллари олиб ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан 2022 йилнинг 9 сентябрида Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда Осиё тараққиёт банки ҳисобидан узумзор ва томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш учун ажратилган 2,5 миллиард сўм маблағни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ушланганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади