Тошкентда квартиралар ижара ҳақи икки баравар қимматлашди

Тошкент шаҳрида хориж фуқароларининг, жумладан, россияликларнинг кўплаб келаётгани боис квартиралар ижара ҳақи сўнгги икки ойда икки баробарга қимматлашди, деб хабар беради «РИА Новости».

«Икки ой олдин бир-икки хонали квартиралар 300 доллардан 450 долларгача бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг нархи 600 дан 1000-1500 долларгача кўтарилган», — дейди «Этажи» кўчмас мулк агентлиги.

Компания Call-маркази маълумотларига кўра, уларга ҳар куни етти—саккиз нафар хорижлик учун Тошкентдан квартира топишда ёрдам сўраб, мурожаатлар бўлмоқда.

Бошқа бир агентликка кўра, яқинда уларга Тошкентга келган 2 мингдан ортиқ россияликка ижара уйи топиш бўйича буюртма келиб тушган. Компания ҳатто хусусий риелторларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

«Ўзимизнинг таклифларимизнинг барчаси сотиб бўлинди», дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

Россия Президенти администрациясидаги манбага кўра қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин мамлакатни 261 минг эркак тарк этган. Қозоғистон президенти россияликларнинг мамлакатга «оқиб келаётгани» ҳақида гапирганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди