Украина НАТОга аъзолик бўйича Ҳаракатлар режасини бажармасдан қабул қилиниши мумкин

Украина НАТОга аъзолик бўйича худди Финляндия ва Швеция каби Ҳаракатлар режасини бажармасдан қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Украина президентининг офиси хабар берди.

Foto: KNews

Президент офиси раҳбарининг ўринбосари Игорь Жовкванинг таъкидлашича, Украина НАТОга аъзолик бўйича Ҳаракатлар режасини бажармасдан қўшилиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Марказий ва Шарқий Европадаги 9 та давлат президентларининг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш борасидаги аризасини Украинанинг НАТО аъзолигини қўллаб-қувватлаш дея талқин қилса бўлади.

«Ҳаммаси оддий. Ҳақиқатан ҳам Бухарест саммитининг қарори бор, у ҳеч қаерга йўқолмаган бўлиб, унда Украина НАТО аъзосига айланиши ёзиб қўйилган. У ерда қачонлиги ёзилмаган. Унда қайд этилишича — Украина НАТОга аъзо бўлади, биринчи босқич ёки босқичлардан бирида унга аъзолик бўйича Ҳаракатлар режаси тақдим этилиши керак. Ариза 2008 йилги. Шундан буён қанча йил ўтганини, айниқса, Россия томонидан Украинага қарши очиқдан-очиқ тажовуз бошланганидан бери вазият қандай ўзгарганини кўриб турибмиз», — дейди Жовква.

Унинг қўшимча қилишича, НАТО саммитларининг Украинани аъзоликка қабул қилиш борасидаги барча қарорлари амалда.

«Айтганча, Бухарест саммитининг баёноти 2022 йилда ўтказилган Мадрид саммитида тасдиқланган, унда НАТОнинг янги Стратегик концепциясида яқин 10 йил ичида Украина ташкилот аъзосига айланиши қайд этилган», — дейди масъул.

«Бугунги кунда икки давлат — Швеция ва Финляндия НАТОга Ҳаракатлар режасисиз қўшилиш йўлида кетаётганини кўриб турибмиз. Украина бу жараённи диққат билан кузатяпти ва аслида Ҳаракатлар режасисиз мумкин эмас деган нарсани амалга оширса бўлиши намоён бўлмоқда. Украина жума куни берган аризасида шуни назарда тутган… Украина ҳам шу йўлга боришда қарши эмас», — дейди Жовква.

Эслатиб ўтамиз, 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди