Видео: Тошкентда юқори тезликда ҳаракатланган Mercedes-Benz дўконга бориб урилди

Тошкент шаҳрида ҳайдовчи Mercedes-Benz’да юқори тезликда ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 2 октябрь куни соат 15:30 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани Кўкча дарвоза кўчасида 1998 йилда туғилган Ш.Ш. давлат рақами 01 D 210 RB бўлган Mercedes-Benz’да ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида автомобиль йўл четидаги дўконга бориб урилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Видеода кўриш мумкинки, ЙТҲ содир бўлган жойда бир неча сония олдин икки киши бўлган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Навоийда трактор тиркамасига урилган Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Фарғонада Damas ва трактор иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Қашқадарёда Nexia ва трактор тўқнашганди. Тошкент вилоятида Tracker трактор билан тўқнашиб кетганида, воқеага тракторда тўқнаш чироқлари йўқлиги сабаб бўлганди. Тошкентда трактор тиркамаси Cobalt устига ағдарилганди. Шунингдек, Сурхондарёда Nexia трактор тагига кириб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди