Афғонистонда ота уч фарзандини тиланчилик қилгани учун ўлдирди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида 1 октябрь, шанба куни ота уч фарзандини тиланчилик қилгани учун ўлдириб, кўмиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Қандаҳор вилояти Данд туманида иқтисодий муаммолар сабабли тиланчилик қилишга мажбур бўлган ўн уч, тўққиз ва олти ёшдаги болаларни отаси пичоқлаб ўлдирган ва кўмиб юборган.

Шунингдек, туманидаги «Толибон» полиция қўмондони мулла Абдул Раззоқнинг айтишича, Нақибулла исмли бу эркак «Толибон» томонидан ҳибсга олинган. Болаларнинг жасадлари ердан чиқариб олиниб, 4 октябрь куни қайта дафн қилинган.

«Биз ундан қотиллик сабабларини сўрадик. Нақибулла бизга иқтисодий муаммолари борлигини ва одамлар унга ўғиллари садақа йиғишаётганини айтгани, одамларнинг гапи уни ғазаблантиргани учун болаларини ўлдирганини маълум қилди», — деди «Толибон» хавфсизлик қўмондони.

Мамлакатда «Толибон» ҳукумати ўрнатилиши ортидан қашшоқлик ва очлик авж олди. Бу эса чет эл ёрдамларининг тўхтатилишига ва кенг кўламли молиявий санкцияларга олиб келди.

Афғонистондаги баъзи оилалар қашшоқлик туфайли тана аъзоларини ва ҳатто фарзандларини сотишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ Афғонистон аҳолисининг 89 фоизи етарли озиқ-овқатга эга эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистонга 58 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди