Андижонда қорин оғриғи билан шифохонага келган 1 ёшли бола вафот этгани айтилмоқда

Андижон вилояти прокуратураси Шаҳрихон туманидаги шифохонада 1 ёшли бола вафот этгани юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига қорин оғриғи билан келган 1 ёшли И.Я. вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Аниқланишича, 3 сентябрь куни «Қумтепа» кўчасида яшовчи вояга етмаган И.Я. Шаҳрихон туманидаги хусусий шифохонада тиббий муолажаларни қабул қилиш даврида соғлиги ёмонлашиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни тилини чайнаб юборган 5 ёшли вафот этганди. Шунингдек, Қашқадарёда вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги боғчада бола кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этганди.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди