Чирчиқдаги портлашда заводнинг икки ходими жароҳатланди

Тошкент вилоятидаги «Максам Чирчиқ» заводида портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилгади.  «Ўзкимёсаноат»нинг маълум қилишича, юз берган портлаш оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

«Шу билан бирга атроф-муҳитга зарарли газлар тарқалмаган. Бу бойича барча хавфсизлик чоралари оз вақтида кўрилган», — дейилади хабарда.

Портлаш 4 октябрь куни соат 8:30 ларда содир бўлган. Компаниянинг аниқлик киритишича, «қисқа портлаш» Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехиданинг синтез бўлинмасида юзага келган. Оқибатда цехнинг синтез калоннасида ёнғин келиб чиққан.

Фото: «Ўзкимёсаноат»

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари етиб борган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги қўшимча қилишича, айни пайтда «Максам Чирчиқ» АЖда вужудга келган ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳолат туфайли заводнинг 2 нафар ходими жароҳатланган. Улар айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олмоқда.

Фото: «Ўзкимёсаноат»
Фото: «Ўзкимёсаноат»
Фото: «Ўзкимёсаноат»

Аввалроқ Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи аёл устига бензин сепиб, ёқиб юборгани, Тошкент механика заводида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди