Чирчиқдаги заводда содир бўлган портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Максам Чирчиқ» корхонасида содир бўлган портлаш бўйича қўшимча маълумот берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилоятидаги «Максам Чирчиқ» заводида 4 октябрь, сешанба куни эрталаб портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Қайд этилишича, бош вазир ўринбосари Жўрабек Миразамаҳмудов, фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров, Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари ҳамда ходимлари томонидан зудлик билан воқеа жойига чиққан ҳолда чақнаш оқибатларини бартараф этиш ишлари ташкил этилган.

Чақнаш натижасида икки нафар ишчи-ходим енгил турдаги тан жароҳати олган ва уларнинг бири шаҳар шифохонасига ётқизилган. Чақнаш оқибатида келиб чиқган ёнғин соат 10:00 да тўлиқ бартараф қилинган.

Чақнаш сабабларини ўрганиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бош вазири ўринбосари Жўрабек Миразамаҳмудов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилиб, белгиланган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи аёл устига бензин сепиб, ёқиб юборгани, Тошкент механика заводида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади