Европа Иттифоқи 15 минг украиналик ҳарбийни ўқитади — ОАВ

Европа Иттифоқи Европа Иттифоқи ўқув миссияси доирасида 15 минг нафаргача украиналик аскарни тайёрлаш ниятида, шунингдек, бундесвер ҳам ушбу жараёнда иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Германиянинг Spiegel журналига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: AP Photo

«Охирги ҳафталарда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 15 мингга яқин украиналик аскар имкон қадар тезроқ мамлакат ташқарисида қўшимча таълим олиши кераклиги ҳақида ишчи даражада келишиб олди», — дейилади хабарда.

Музокараларда иштирок этган дипломатларга таяниб маълум қилинишича, мазкур режалар доирасида 3 минг нафар украиналик аскар командирлар учун махсус жанговар тайёргарликдан ва сапёрлар курсларидан ўтишлари керак бўлади.

Таъкидланишича, миссиянинг режалари бўйича қарор октябрь ўрталарида қабул қилинади.

Аввалроқ Пентагон Путиннинг янги стратегияси ҳақида маълумот берган, шунингдек, Пентагон Украина Қуролли кучлари самарадорлигини баҳолаганди. Бир неча кун олдин АҚШ Украинага яна 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Евроиттифоқ етакчилари Украинага ҳарбий ёрдам ва Россияга санкциялар қўллашни муҳокама қилиши айтилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди