Финляндия Россия билан чегара ҳудудига панжаралар қуриши мумкин

Финляндия бош вазири Санна Марин Чегара хизматининг Россия билан чегарадош ҳудудларнинг айрим қисмларига панжаралар ўрнатиш режасини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «News.ru»

«Ушбу масала бўйича парламент партиялари ўртаида консеснсус керак деб ҳисоблайман. Бироқ қарор қабул қилиш учун зарур шартлар мавжуд», — дейди Санна Марин.

Сиёсатчининг қўшимча қилишича, «гап тезкор жараён ҳақида кетмаяпти» ва чегарада тўсиқлар ўрнатиш бир неча йил вақт олиши мумкин.

«Европа уруш ҳолатида. Вазиятнинг янада кескинлашувини тасаввур қилиш мушкул», — дейди Марин.

Республика Чегара хизматнинг маълум қилишича, гап Россия билан чегаранинг жануби-шарқий қисмида икки-уч йил давомида панжаралар қуриш ҳақида кетмоқда. Идора узунлиги 1,3 минг километр бўлган чегаранинг 10-20 фоизини тўсишни режа қилган. Шу боис панжаралар узунлиги 130 дан 260 километргача етиши мумкин. Бундай конструкция 50 йил хизмат қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ АҚШ Конгресси 200 га яқин россияликка қарши санкцияларни қўлловчи қонун лойҳасини қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Финляндия яқин кунларда россиялик туристларнинг мамлакатга киришини тақиқлаши маъум бўлган эди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди