Forbes: Сафарбарлик бошлангандан бери Россияни 600-700 минг киши тарк этди

Россияда 21 сентябрь куни — ҳарбий сафарбарлик бошланган буён 600-700 мингга яқин одам мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда Forbes Президент администрациясидаги суҳбатдошининг сўзларига таяниб хабар берди.

Кремлнинг ҳисоб-китоблари билан таниш бўлган яна бир манбанинг қайд этишича, сафарбарлик бошланганидан бери деярли бир миллион одам Россияни тарк этган.

Шунингдек, қанча одам сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этганини ҳисоблаш мумкин эмас.

Очиқ маълумотларга кўра, сафарбарлик бошланганидан кейин 300 мингдан ортиқ одам Россияни тарк этган, деб ёзади «Вёрстка».

Қозоғистонга 21 сентябрдан 4 октабргача 200 минг россиялик келган. Грузияга эса  21—29 сентябрь кунлари деярли 69 минг киши, кейинги кунларда эса кунига олти мингга яқин киши келган. Финляндияга 21 сентябрдан 3 октябргача деярли 66 минг россиялик кирган. Мўғулистонга 22—28 сентябрь кунлари 6268 нафар рус келган.
Қирғизистонда 21 сентябрдан 28 сентябргача 3526 нафар россиялик мамлакатда рўйхатдан ўтган.

Шунингдек, Россиянинг айрим аҳолиси сафарбарлик бошланганидан кейин Арманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркия, Миср ва Бирлашган Араб Амирликларига борган, бироқ русларнинг бу мамлакатларга кириши ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.

«Росстат» сентябрь ойи бошида, ҳатто сафарбарлик эълон қилинишидан олдин 2022 йил бошидан бери Россияни 419 минг киши тарк этгани ҳақида хабар берди — бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

Аввалроқ Москвадаги бир нечта полиция идорасида 21 сентябрь куни ўтказилган сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилгани айтилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди