Гастротуризм: Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» фестивали ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 29 сентябрь, пайшанба куни «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Мазкур фестиваль Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 23–24 февраль кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Мўйноқ тумани ҳокимлиги, Қорақалпоқ умумий овқатланиш шохобчалари корхоналари уюшмаси, Маданият вазирлиги ва бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар томонидан ташкиллаштирилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадбир давомида маҳаллий ошпазларнинг балиқ таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Шунингдек, ошпазлар ўртасида ўзаро беллашув бўлиб ўтди. Балиқдан тайёрланган 120 га яқин таомлар фестиваль иштирокчилари ва ҳакамлар эътиборига ҳавола этилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

«Биз фестиваль учун 99 турдаги таомни тайёрладик. Балиқдан тайёрланган таомлар хорижлик туристларга ҳам маъқул келди. Улар битта балиқдан шунча таом тайёрлаш мумкинлигини кўриб, ҳайрон қолишди», — дейди Элликқалъа туманидан келган бош ошпаз Элёр Отажонов.

Фестиваль давомида таомлар тақдимотидан ташқари маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазмалари ҳам намойиш қилинди. Шунингдек, миллий эстрада ва фольклор ижрочилари, миллий рақс ансамбли томонидан концерт дастури ва бошқа кўнгилочар тадбирлар тақдим этилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

«Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали якунларига кўра 1-ўринни Беруний тумани, 2-ўринни Қўнғирот тумани, 3-ўринни эса Амударё тумани эгаллади. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

Маълумот учун, ушбу фестиваль 2018 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мақсад – Қорақалпоғистонда, хусусан Мўйноқ туманида ўзига хос бўлган Гастрономик туризми салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳудудда маданий ва кўнгилочар тадбирлар сонини кўпайтириш ва бу орқали ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий туристларнинг сонини янада кўпайтиришдан иборат.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди