Наманганда ўз жонига қасд қилган мактаб директори ўринбосари бўйича маълумот берилди

Наманган вилояти прокуратураси Тўрақўрғон туманида 45-сонли мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилгани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, туманнинг «Қумидон» МФЙда яшаб, Тўрақўрғон тумани ХТБга қарашли 45-сонли умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари лавозимида ишлаган О.Қўчқоров руҳиятидаги ўзгариш туфайли 2021 йил 28 ноябрда яшаш уйида ўз жонига қасд қилиб, вафот этган ва туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Ўтказилган текширишда О.Қўчқоровга нисбатан унинг оила аъзолари ёки бошқа бирон-бир шахс томонидан қўрқитиш, раҳмсиз муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатлари бўлмагани, ўз жонига қасд қилишига руҳиятидаги ўзгариш сабаб бўлгани аниқланган.

Текширув якунга кўра О.Қўчқоровинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (Реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Аввалроқ Андижонда тадбиркор ўз жонига қасд қилгани бўйича қўшимча маълумот берилган, Жиззахда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркак қутқариб қолингани, Самарқандда 29 ёшли келин уксус ичиб, ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео