Ўзбекистонда бир қатор банклар огоҳлантирилди

Банклар томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши юзасидан Марказий банк бир қатор банкларни огоҳлантирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қай детилишича, 2022 йилнинг июль-сентябрь ойларида:

  • карта ҳисобварағидан пул маблағи ечилган бўлса-да, банкомат нақд пул бермагани;
  • нафақа пулини банк картаси орқали олиш бўйича муаммога дуч келинаётгани;
  • мобил илова орқали ўтказилган пул маблағи олувчиларнинг карта ҳисоб рақамига тушмагани;
  • кредит тўловлари тўлиқ тўланган бўлсада, карта ҳисобварағидан кредит учун тўлов ечилгани;
  • банк ходимлари томонидан фуқаро учун нотаниш бўлган кредит бўйича кафил эканлиги тўғрисида қўнғироқлар бўлаётгани;
  • банкнинг мобил иловаси орқали конвертация қилинган ҳамда бошқа картага ўтказилган маблағ кўринмаётгани;
  • кредитни муддатидан олдин сўндиргани учун кешбек тақдим этилмаётгани каби ҳолатлар юзасидан хабарлар тарқалган.

Шунингдек, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасига кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган.

Бунда банк хизматлари кўрсатилиши борасидаги мурожаатларни ўрганиш натижалари бўйича маълумотлар, агар унда банк сирига ёки шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлса, Республиканинг «Банк сири тўғрисида»ги ва «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ учинчи шахсларга ошкор этмаган ҳолда мурожаатчининг шахсан ўзига етказилиши маълум қилинган.

Шу билан бирга, Марказий банк томонидан ижтимоий тармоқлардаги банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига оид хабарлар мунтазам равишда мониторинг қилиниб, уларда кўтарилаётган масалаларни ҳал этилиши бўйича зарурий чоралар кўриб борилаётгани таъкидланган.

Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Anorbank, Davrbank, Universalbank, Hamkorbank, Tenge bank, Xalq banki, Ipak yo‘li banki, Infinbank, Turonbank, Qishloq qurilish bank, Milliy bank, Kapitalbank, Sanoatqurilishbank, Aloqabank ва Asia Alliance Bank’ларга хабарлардаги банк фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш ва зарурий чораларни кўриш юзасидан 31 та кўрсатма хатлар юборилган.

Ушбу кўрсатмаларга асосан тижорат банклари томонидан хабарлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, бу ҳақида ўрнатилган тартибда истеъмолчиларга хабар берилган, шунингдек, айрим банклар бу тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ва сайтлари орқали истеъмолчиларга тегишли тушунтиришлар берган.

Марказий банк томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар юзасидан қонунда белгиланган муддатларда тегишли чораларни кўриш давом эттирилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Андижонда банк ходимлари 111 миллион сўмни талон-торож қилгани аниқланганди. Шунингдек, Қашқадарёда 40 нафар фуқаро номига ажратилган кредит маблағлари талон-торож қилингани, Хоразмда кооператив раҳбарлари 56 кишининг субсидия маблағларини талон-торож қилгани аниқлангани, Самарқандда собиқ банк ходими фуқароларнинг пулини ўзлаштиргани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди