9:12 | 04.10.22 80
Ўзбекистонда интернетда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро битим тасдиқланди
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Унга кўра, 2021 йил 12 ноябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг ахборот-телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Қайд этилишича, Адлия вазирлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси шартномани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.