Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан «Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Маълум қилинишича, низом билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланган.

Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:

  • масофавий таълимни бошқариш учун Learning Management System платформаси;
  • интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
  • ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
  • фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
  • компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
  • техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
  • таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
  • таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.

Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.

Шунингдек, масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Бунда:

  • мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди;
  • талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.

Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:

  • ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;
  • ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш ўтиш учун.

Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилиши қўшимча қилинган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди