Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ўқувчилар томонидан энг кўп жиноятлар содир этилгани маълум қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мактаб ўқувчилари орасидаги жиноятчилик статистикаси эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Мактаблар рейтингида республиканинг 14 та ҳудудидаги 207 туман ва шаҳарларда жойлашган 9954 та мактаб фаолияти таҳлил қилинган. Маълумотларга кўра, ўқувчилар томонидан энг кўп жиноятлар Фарғона вилоятида содир этилган — 491 та.

Ундан кейинги ўринларни Тошкент шаҳри (165 та) ва Тошкент вилояти (142 та) эгаллаган.

Энг кам жиноят содир этилган ҳудудлар қаторига Жиззах (23 та), Сирдарё (25 та) вилятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (27 та) киритилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг 6 ойида содир этилган жиноятларнинг 94 фоизи фош этилгани тўғрисида хабар берилаганди. Қайд этилишича, ҳудудлардаги криминоген вазиятдан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган. Натижада 4951 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади