7:38 | 04.10.22 476

Покистонда муссон ёмғирлари ва тошқинлар оқибатида 1700 га яқин киши ҳалок бўлди

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 2 миллион уй вайрон бўлган

Покистонда июль ойи ўрталаридан буён муссон ёмғирлари ва тошқинлар оқибатида 1695 киши ҳалок бўлди, 12 865 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Фото: Anadolu Agency

Қайд этилишича, қурбонлар сони бўйича жанубдаги Синд вилояти юқори ўринни эгаллаган — 759 нафар киши. Кейинги ўринларда эса Балужистон (336 киши ҳалок бўлган) ва Пахтунхва (307 киши ҳалок бўлган) провинциялари бормоқда.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 2 миллион уй вайрон бўлган, 1,1 миллион бош чорва нобуд бўлган. Жами 84 округ ва 33 миллион киши тошқиндан жабр кўрди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида АҚШнинг Луизиана штатига тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири бўлган «Айда» тўфони ёпирилирган ва оқибатда миллиондан ортиқ одам электрсиз қолганди. Сентябрь ойида эса Хитойнинг шарқий соҳилларига кучли «Чанту» тўфони ёпирилганди.