Қирғизистонда милиция ходимлари 13 ёшли қизни зўрлаб келгани аниқланди

Бишкекнинг Первомайск туман суди 4 октябрь куни 13 ёшли қизнинг зўрланиши иши бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар беради Akipress.

Аввалроқ Свердловск туман суди уч нафар эркакни 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинланганди — уларнинг икки нафари собиқ милиция ходимларидир.

Айблов версиясига кўра, милиция ходимлари ички ишлар органларида хизмат қилган вақтида жиноятни содир этган. Ўшанда ижтимоий тармоқларда айбланувчилар беш ой давомида қизни зўрлаб келгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Улар қўлга олиниб, қамоққа жойлаштирилган, ички ишлар ходимларининг раҳбарияти ҳам жазога тортилган эди.

Мазкур жиноят жамоатчилик орасида катта норозиликларни юзага келтирган.

Первомайск туман суди судьяси Мирбек Сатарбек ўғли жиноят ишига алоқадор охирги шахсни айбдор деб тан олган ва саккиз йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинланган. У умумий режимдаги колонияда жазосини ўташи белгиланган.

Аввалроқ Россияда бола ўғирлашга уринган ўзбекистонлик қиз қўлга олинганди. Шунингдек, Москвада ўзбекистонлик фаррош болаларга жинсий зўравонлик қилишда гумонланиб, ушланган, Санкт-Петербург шаҳрида 13 ёшли ҳамюртини номусига тегажаклик қилган ўзбекистонлик йигит аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди