22:47 | 04.10.22 339

Россия Украина чегарасида ядровий қуролини синовдан ўтказиши мумкин — The Times

Тахминларга кўра, Москва ядровий қуролдан Қора денгизда фойдаланади

Россия президенти Владимир Путин Украина чегараларида ядро қуролидан фойдаланиб, оммавий қирғин қуролини қўллашга тайёрлигини намойиш қилмоқчи. Бу ҳақда ўзининг ҳарбий манбаларига таяниб, Британиянинг The Times газетаси хабар берди.

«Россия жанг майдонида ўз ўрнини йўқотиб қўяётган бир пайтда Кремль кескин эскалацияга тайёрлигини билдиряпти. Путиннинг аввалроқ бундай тактикани қўллаши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар бугун Украинага яширин ядровий поезд кетаётгани ҳақидаги иддаолар билан кучайди», — деб ёзади газета.

Маълум қилинишича, Россиянинг марказий қисмларида ҳарбий таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, ядро қуроллари, уларни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, ташиш ва бўлинмаларга бериш билан шуғулланувчи Мудофаа вазирлигининг 12-бош бошқармасига алоқадор поезд пайқалган.

Халқаро таҳлилчиларнинг тахминича, Москва катта эҳтимол билан Қора денгизда ядровий қуролдан фойдаланади. Бундай қуролларни жанг майдонида қўллаш катта хавф туғдиради – хатолик юз берса, Россиянинг Украина билан чегарадош шаҳарлари зарар кўриши мумкин.

«Манбаларнинг таъкидлашича, НАТО ўз аъзолари ва иттифоқчиларига Россия ўзининг ядровий қуролга эга ‘Посейдон’ дрон-тоипедосини ўзи назорат қилаётган Қора денгизда синовдан ўтказиши кутилаётгани ҳақида разведга ҳисоботини юборган», дейилади хабарда.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарар экан, «Доктринани ўқинглар. У ерга ҳаммаси ёзилган» деган.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен SBC телеканали Вашингтон Россия ядровий қуролдан фойдаланиши эҳтимоли юзасидан режа ишлаб чиққанини айтган эди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 281
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 221
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 439
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 393
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448