Россияда сафарбарликка чақирилганлар сони 200 мингдан ошди

Россияда 4 октябрь ҳолатига кўра сафарбарликка чақирилганлар сони 200 минг кишидан ошган. Бу ҳақда мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

Қайд этилишича, улар машғулотларни 80 та полигон ва 6 та ўқув марказида олиб боради. 21 сентябрь — қисман сафарбарлик эълон қилинган куни Мудофаа вазирлиги раҳбари 300 минг заҳирадаги аскарни сафарбар этиш режалаштирилганини айтганди.

«Россия президентининг фармонига мувофиқ, 21 сентябрдан бошлаб мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилинди. Бугун Қуролли Кучлар сафига 200 мингдан ортиқ одам етиб келди», — деди Шойгу вазирликдаги конференция чоғида. Унга кўра, мансабдор шахсларга сафарбар этилганларни кийим-кечак жамланмалари ва бошқа мол-мулк билан таъминлаш, уларни ҳарбий лавозимларга тайинлаш топширилди.

Мудофаа вазирининг таъкидлашича, қисман сафарбарлик доирасида чақирилган ҳарбий хизматчилар бўлинмалари махсус ҳарбий операция ўтказилаётган ҳудудларга «фақат унда иштирок этаётган бўлинмалар билан бирга» юборилади.

Сергей Шойгу ҳарбий округлар ва Шимолий флот қўмондонларидан «чақирувчиларни жанговар вазиятга тезда мослаштириш, жанговар тажрибага эга зобитлар раҳбарлигида улар билан қўшимча машғулотлар ўтказишни» талаб қилди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди ва тегишли қарор имзоланди. У ҳарбий хизматга чақирилганлар қисмларга юборилишдан аввал мажбурий тартибда махсус ҳарбий операция тажрибасидан келиб чиқиб, қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтказилишини маълум қилган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди