Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан тор доирада музокара ўтказди

Будапештдаги «Кармелита» саройида Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тор доирада икки томонлама музокара ўтказди. Бу ҳақда хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбатда Ўзбекистон—Венгрия стратегик шериклигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти дўст Венгрия етакчисига ташриф давомида кўрсатилган самимий қабул ва илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, давлат раҳбари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик жадал ривожланиб, изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Виктор Орбаннинг 2021 йил мартда Ўзбекистонга расмий ташрифи якунида эришилган келишувлар Ўзбекистон—Венгрия муносабатларида янги саҳифа очгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаргани алоҳида таъкидланди.

Турли даражалардаги мулоқотлар фаоллашди, самарали сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.

Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, саноат кооперацияси орқали амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу маънода, икки мамлакат иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириб туриши, ривожланиш стратегиялари диверсификация ва индустриаллашувга қаратилгани  билан бир-бирига ўхшашлиги қайд этилди.

Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш қарийб 3 баробар ошгани, уни янада кўпайтириш учун барча имкониятлар ва омиллар мавжудлиги таъкидланди. Ўзбекистон Евроиттифоқнинг GSP+ аъзоси мақомига эга экани ҳам бунга хизмат қилади.

Томонлар ўзаро имтиёз ва преференциялар тақдим этиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қўшма қувватлар яратиш ва шу орқали МДҲ, Шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда Яқин Шарқ бозорларига чиқишга интилади.

Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, машинасозлик, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ҳамда илмий тадқиқотлар ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

Икки мамлакат етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қилдилар. Халқаро тузилмалар, шу жумладан БМТ, ЕХҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилди.

Венгрия бош вазири 2022 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Венгиря президенти билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шунингдек, Венгрияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортган.

«АҚШ Украинага 150 км масофадаги нишонни ишғол қиладиган ракеталарни жўнатмоқчи» — Reuters
Янгиликлар20:19 | 1.2.23
«АҚШ Украинага 150 км масофадаги нишонни ишғол қиладиган ракеталарни жўнатмоқчи» — Reuters
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Янгиликлар18:52 | 1.2.23
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Янгиликлар18:14 | 1.2.23
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди

Муҳим хабарлар

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

19:16 · 01.02.2023

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023